Бинонинг қурилиш сифатини баҳолаш ва
энергетик сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  •  

    Бинонинг энергетик ва таркибий шарҳи

  •  

    Бинонинг ҳолати ва қурилиш шарҳи

  •  

    Бинонинг иссиқлик ҳисобларини ва энергетика балансини тузиш

  •  

    Бинони тепловизион текшириш

  •  

    Бинонинг “совуқ кўприклари” ва қурилиш сифатини баҳолаш








Бу қандай ишлайди?



step-1
1

Платформада рўйхатдан ўтиш

Мижоз рўйхатдан ўтганидан сўнг бинонинг идентификация шаклларини тўлдириш учун платформага кириш рухсатини олади

step-2
2

Маълумотларни киритиш

Бинонинг жойлашган жойини (манзили) кўрсатиш билан бирга бинонинг тури, қаватлар сони, тузилиши каби маълумотларини идентификацион шаклда киритади

step-3
3

Бинонинг таркибий ва энергетика жиҳатдан шарҳи

Бинонинг энергия эҳтиёжлари (электр техника, ёритиш, совутиш, иситиш, иссиқ сув ва ҳ.к.) ва муҳандислик тизимларининг энергетика исрофларини таҳлил қилиш

step-4
4

Бинонинг ҳолати ва қурилиш шарҳи

Бинога танланган иссиқликдан ҳимоя воситаларини сифатини; қурилиш материаллари ва конструкцияларни тўғри ва яхши танланганлигини; лойиҳа ҳужжатларидан оғишганлигини текшириш ва қурилиш-монтаж ишларини қанчалик яхши бажарилганлигини ўрганиш

step-5
5

Бинонинг теплотехник ҳисоблари ва энергетика балансини тузиш

Маҳаллий ва Европа стандартлари асосида бинонинг энергетика балансини шакллантириш ва теплотехник ҳисобларини қилиш

step-6
6

Бинони тепловизион текшириш

  • - Бинонинг иссиқлик исрофи манбаларини аниқлаш учун тепловизион текшириш

  • - Қурилиш сифати ва “совуқлик кўприклари”ни баҳолаш






step-5
7

Натижалар:

- Маҳаллий стандартларга мос равишда бинонинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича сертификациялаш;

- Маҳаллий стандартларга мос равишда бинонинг энергетика паспорти;

- Европа стандартларга мос равишда бинонинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича сертификациялаш;

- Европа стандартларга мос равишда бинонинг энергетика паспорти;

- Бинонинг энергетика баланси;

- Энергия истеъмолини камайтириш бўйича тавсиялар.

Нимага эришасиз?

Бинонинг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича сертификацияси

Бинонинг қурилиш сифатини баҳоси

Бинода электр ва иссиқлик энергияси, ҳамда табиий газ сарфини камайишини

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлатиш салоҳиятини аниқлаш