Тизимли ёндашув асосида биноларнинг энергия истеъмолини бошқариш
усули ўз ичига қуйидагиларни олади:

  •  

    Биноларнинг энергия истеъмоли бўйича жорий маълумотлар мониторинги

  •  

    Биноларнинг энергия истеъмолини прогноз қилиш

  •  

    Биноларнинг энергия истеъмолини меъёрлаштириш





Бу қандай ишлайди?





step-1
1

Қуйи поғона (Бино поғонаси)
Энергия истеъмоли ва климатик кўрсаткичлар бўйича маълумотларни тўплаш ва маълумотлар базасини шакллантириш

Бино бўйича суткалик маълумотларни тўплаш учун қайд дафтари тутилади. Сўнгра маълумотлар киритилиб борилади ва маълумотлар базасида сақланади.

step-2
2

Маълумотларни қайта ишлаш ва энергия истеъмолининг жорий кўрсаткичларини мониторинг қилиш

Бинонинг энергия истеъмоли бўйича жорий ҳолатини баҳолаш ва меъёрий кўрсаткичлар билан таққослаш учун мавжуд маълумотлар энергетика мониторинги ва солиштириш таҳлили асосида қайта ишланади

step-3
3

Ҳисоботларни шакллантириш ва маълумотларни тизим поғонасига узатиш

Мониторинг ва солиштириш таҳлили асосида олинган маълумотлар асосида ҳисобот яратилади. Ушбу ҳисобот файл кўринишида шакллантирилади ва квартал, чорак ва йилда бир марта тизим поғонасига узатилади.

step-4
4

Юқори поғона (биноларнинг тизим поғонаси)
Тизим поғонаси маълумотлар базасини шакллантириш

Қуйи поғонасидан олинган ҳисобот маълумотлар базасига ўзлаштирилади ва тўлдириб борилади. Сўнгра маълумотлардан фойдаланиш учун зарурият туғилганда верификация ва саралаш амалга оширилади.





step-5
5

Тизимли таҳлил усулларидан фойдаланиш

Маълумотлар статистик қайта ишланади ва тизимли таҳлилнинг асосий амалларини бажариш имкониятлари аниқланади.

Аппроксимациялаш ҳар бир вақт оралиғи учун амалга оширилади ва натижада энергия истеъмолининг рухсат этилган оралиғи аниқланади. Шундан сўнг тизимли таҳлилнинг асосий амаллари бажарилади: интервал баҳолаш, прогнозлаш ва энергия истеъмолини меъёрлаштириш.






step-6
6

Бино энергия истеъмолини оптималлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳисоботни шакллантириш

Тизимли таҳлил усулларини қўллаш натижасида қўйидагилар бажарилади:

  • - Энергия истеъмоли аномал кўринишда юқори бўлган барча биноларни аниқлаш;

  • - Энергетика текширувларини ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун бирламчи биноларни аниқлаш;

  • - Энергия истеъмолини тежашга доир техник ва ташкилий чора тадбирларни режалаштириш учун биноларнинг энергия истеъмолини прогноз қийматларини аниқлаш;

  • - Биноларда энергия истеъмолини назорат қилиш учун йиллик меъёрларни (лимитларни) аниқлаш;

  • - Ҳисобот шакллантирилади.

Нимага эришасиз?

Усулнинг биринчи босқичида кўп пул маблағларисиз энергия истеъмолига кетадиган харажатларни 10 – 15 % гача тежаш имконини беради

Энергия истеъмоли бўйича жорий маълумотларнинг мониторинги

Биноларнинг энергия истеъмолини прогноз қилиш ва меъёрлаштириш

Энергетика текширувларини ўтказиш учун бирламчи биноларни аниқлаш